Muqobil energiya manbalari va samaradorligi

Muqobil energiya manbalari va samaradorligi

Kelajakda O’zbekiston Respublikasida energetik, ekologik, iqtisodiy xavfsizlikni ta’minlashda hamda energetika sohasini barqaror rivojlanishi uchun qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanish, shak-shubhasiz zarurdir. Kelgusi avlodlar uchun tabiiy boyliklarni saqlab qolish va ekologiyani muhofaza qilishning zaruriy sharti qayta tiklanadigan va muqobil energiya manbalarini o‘zlashtirish hisoblanadi.

So‘nggi yillarda respublikaning iqtisodiy va ijtimoiy sohalarida elektr energiyasini tejashni ta’minlash bo‘yicha keng ko‘lamli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda, jumladan qayta tiklanadigan energiya manbalarini rivojlantirishva respublikada energiya samaradorligini oshirish bo‘yicha hukumatning asosiy qarorlaridan biri, O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 5 maydagi PQ-2343-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Energiya tejovchi texnologiyalar va tizimlarni joriy etish bo‘yicha chora-tadbirlar dasturi” to‘g‘risidagi qaror bilan tasdiqlangan “2017-2019 yillarda qayta tiklanuvchi energetikani yanada rivojlantirish, iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy sohada energiya samaradorligini oshirish chora-tadbirlari dasturi to‘g‘risida”gi farmoni hisoblanadi. Read more

Электр энергия тарифлари (2018 йил 14 мартдан)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги  913-сонли  қарорига  асосан  «Ўзбекэнерго» АЖ 2018 йил 1 апрелдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган 2018 йил 14 мартдаги 19-03-22-06-ЎзР-6-2018 сонли Реестри

Гуруҳ Номи Нархи
I Гуруҳ Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно 228 сўм 60 тийин
II Гуруҳ Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари 228 сўм 60 тийин
III Гуруҳ Маиший истеъмолчилар 228 сўм 60 тийин
Электр плиталар билан жиҳозланган, ўн қаватдан юқори бўлган кўп хонадонли турар жойлари ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 114 сўм 30 тийин
IV Гуруҳ I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун 241 сўм 50 тийин

Изоҳ:

1.      Ушбу тарифлар 1 кВт соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январ 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган.

 2.       Ушбу реестр кучга кириши билан 2017 йил 29 июндан амал қилган 19-03-22-06-ЎзР-29-2017 сонли Реестри ўз кучини йўқотади.