«БИЗДАН ЭШИТИНГ» — РАСМИЙ АХБОРОТНИ БИРИНЧИ МАНБАДАН ОЛИНГ!

🎙Биринчи ишончли ахборот кимда?
Албатта, Матбуот котибларида!
Энди энг долзарб саволларга жавобни бевосита расмий ахборот манбаларидан эшитасиз.
«Биздан эшитинг» — янги подкаст лойиҳаси! Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, суҳбатдошларимиз Матбуот котиблари ва Ахборот хизмати масъуллари бўлади.
Бу ерда тахминлар эмас, аниқ маълумотлар, расмий муносабатлар ва ишончли жавоблар берилади.
Илк сон мавзуси: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» масъуллари билан мавсумга тайёргарлик, электр таъминоти, эҳтимолий фавқулодда вазиятлар ва аҳолини қизиқтирган муҳим масалалар хусусида суҳбатлашдик.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай кетмоқда? Қандай чоралар кўрилган? Фуқаролар нималарга эътибор қаратиши керак?
Бу ва бошқа саволларга жавоб — подкастимизнинг биринчи сонида!
«Биздан эшитинг» — миш-мишлардан эмас, биринчи манбадан!
Подкастни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=Bu3ptfVv5vQ
❗️Томоша қилинг, фикр билдиринг ва ўзингизни қизиқтирган саволлар ва келгуси мавзуларга таклифларни изоҳларда қолдиринг!

