Электр энергия тарифлари (2019 йил 15 августдан)
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ:
2019 ЙИЛ 15 АВГУСТДАН БОШЛАБ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ НАРХЛАРИ ОШИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлда “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 15 августдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошишини маълум қилади.
Гуруҳ | Номи | Нархи (сўм) |
2019 йил 15 августдан |
||
I гуруҳ | Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) учун | 450,0 |
II гуруҳ | Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари | 450,0 |
III гуруҳ | Маиший истеъмолчилар (аҳоли турмуш эҳтиёжлари учун уй-жойлар, хонадонлар, ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектлари, шу жумладан боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотларининг умумий уй-жой эҳтиёжлари, электр энергиясидан аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар) учун |
295,0 |
Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун | 147,5 | |
IV гуруҳ | Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари учун | 450,0 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича “Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи” истеъмолчилар учун |
450,0 |
Изоҳ:
- Ушбу тарифлар 1 кВт. соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июль “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан ўрнатилган.
- Юқорида кўрсатилган Ҳукумат қарорига кўра:
– Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори, 1-иловасидаги 83-бандининг учинчи хатбошидаги ва 116-банддаги “6 ойдан”сўзлари “2 ойдан”сўзлари билан алмаштирилган;
– Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1,2 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади.
– Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар 2019 йил 15 августдан бошлаб ўз кучини йўқотади.