Электр энергия тарифлари (2018 йил 1 ноябр)
Электр энергияси учун янги тарифлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан “Ўзбекэнерго” АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 2018 йил 1 ноябрдаги 19-03-22-06-ЎзР-67-2018 сонли
ПРЕЙСКУРАНТИ
Гуруҳ |
Номи |
Нархи |
|
2018-йил 16-ноябрдан |
2019-йил 1-июндан |
||
I гуруҳ |
Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеьмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеьмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно |
331,00 |
370,00 |
II гуруҳ |
Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеьмолчилар, маиший истеьмолчилардан ташқари Маиший истеьмолчилар |
331,00
250,00 |
370,00
280,00 |
III гуруҳ |
Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеьмолчилар учун |
125,00 |
140,00 |
IV гуруҳ |
I ва II тариф гуруҳлари истеьмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таьминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-сонли ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматларни кўрсатувчи истеьмолчилар учун |
350,00
365,00
|
392,00
409,00 |
Изоҳ: 1. Ушбу тарифлар 1 кВт соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январ 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган.
- Ушбу реестр кучга кириши билан 2018 йил 14 мартдан амал қилган 19-03-22-06-ЎзР-6-2018 сонли Реестри ўз кучини йўқотади.