Электр энергия тарифлари (2018 йил 14 мартдан)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сонли қарорига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ 2018 йил 1 апрелдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган 2018 йил 14 мартдаги 19-03-22-06-ЎзР-6-2018 сонли Реестри
Гуруҳ | Номи | Нархи | |
I Гуруҳ | Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно | 228 сўм 60 тийин | |
II Гуруҳ | Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари | 228 сўм 60 тийин | |
III Гуруҳ | Маиший истеъмолчилар | 228 сўм 60 тийин | |
Электр плиталар билан жиҳозланган, ўн қаватдан юқори бўлган кўп хонадонли турар жойлари ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун | 114 сўм 30 тийин | ||
IV Гуруҳ | I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун | 241 сўм 50 тийин |
Изоҳ:
1. Ушбу тарифлар 1 кВт соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январ 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидасига асосан ўрнатилган.
2. Ушбу реестр кучга кириши билан 2017 йил 29 июндан амал қилган 19-03-22-06-ЎзР-29-2017 сонли Реестри ўз кучини йўқотади.