Электр энергия тарифлари (2017 йил 15 июлдан)
Ёқилғи энергия бойликларини таннархи ошиш муносабати билан “Ўзбекэнерго” АЖ 2017 йил 15 июлдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 2017 йил 29 июндаги 19-03-22-06-ЎзР-29-2017 сонли Реестри
Гуруҳ | Номи | Нарҳи |
I гуруҳ | Саноат ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори.Икки ставкали тариф:Бир йилга 1 кВт энг юқори юклама учун тўлов.1 кВт·соат истеъмол қилинган энергия учун тўлов |
336 000 сўм 158 сўм 10 тийин |
II гуруҳ | Саноат ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, уланган қувват 750 кВА гача.Бир ставкали тариф: 1 кВт·соат истеъмол қилинган энергия учун тўлов |
204 сўм 30 тийин |
III гуруҳ | Ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари, шу жумладан, бюджетдан молиялаштириладиган насос станциялари | 204 сўм 30 тийин |
IV гуруҳ | Электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспорти(электр тортиш) | 204 сўм 30 тийин |
V гуруҳ | Носаноат истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, шаҳар кўчаларини ёритиш | 204 сўм 30 тийин |
VI гуруҳ | Савдо ташкилотлари, кафе, ресторанлар ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари | 208 сўм 50 тийин |
VII гуруҳ | Аҳоли, аҳоли пунктлари.Электр плиталар билан жиҳозланган турар жойи аҳолиси | 204 сўм 30 тийин102 сўм 15 тийин |
VIII гуруҳ | Иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва совутиш (кондициялаш) эҳтиёжларига ишлатиладиган электр энергияси | 215 сўм 60 тийин |
IX гуруҳ | Реклама, иллюминация | 215 сўм 60 тийин |
X гуруҳ | Энергетика тизимининг хўжалик эҳтиёжларига | 204 сўм 30 тийин |
1.Ушбу тарифлар ҚҚС билан ўрнатилган.
2.Ушбу реестр кучга кириши билан 2016 йил 13 сентябрдан амал қилган 19-03-22-06-ЎзР-55-2016 сонли Реестри ўз кучини йўқотади.