Monthly Archives: Июн 2021

Коррупция – тараққиёт кушандаси

«Бухоро ҲЭТК» АЖда «Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш» мавзусида Бухоро шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғи А.Бафоев иштирокида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Бухоро шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғи А.Бафоев сўзга чиқиб коррупция тараққиёт илдизига болта урувчи жирканч иллат бўлиб, унинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий зарарлари, унинг балосидан қутилиш, ислоҳотларни коррупция чангалидан қутқариш барчамизнинг шарафли бурчимиз эканлигини йиғилганларга атрофлича тушунтириб берди. Бу иллатнинг тобора илдиз отишига тўсқинлик қилиш нафакат ҳуқуқ тарғибот ходимлари вазифаси, балки ҳар биримизнинг вазифамиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат бугун юртимиз заминидан коррупция балосини так – томири билан суғуриб ташлаш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ натижалар кўнгилдагидек эмаслиги ҳам барчага аён. Шундай экан коррупциядан қутилиш йўлида барчамиз бирлашмоғимиз, бир мақсад йўлида ёшларимиз онгу шуурини коррупциядан ҳоли миллатда яшаш қувончи ила бойитмоғимиз даркор.

Коррупция ботқоғига ботмай ўзининг ҳалол меҳнати билан нон топган инсон саодатга етмоғи тайин бўлганидек, ўзига тегишли хулоса чиқармай, порахўрлик ва таъмагарликдан тийила олмаётган шахслар жазога тортилиши муқаррардир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

>>

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ БАРҚАРОР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

“Бухоро ҲЭТК” АЖ таркибидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Ромитан ТЭТК ходимлари томонидан туманнинг «Азизон» МФЙ “Ўба қурилиш” қишлоғи истеъмолчиларини меъёр даражасидаги электр энергияси билан таъминлаш учун 209-сонли трансформатор пунктига қўшимча равишда 160 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти ўрнатиб берилди. Шунингдек, 2 км узунликдаги ҳаво электр узатиш тармоқларини янгилаш ишларининг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда дастурга биноан 27 дона мустаҳкам темир-бетон таянчларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Жондор тумани “Сомончиқ” МФЙ Сомончиқ қишлоғида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида туман электр таъминоти корхонаси томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Ҳудуд аҳолиси ҳамда тадбиркорларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 6 дона мавжуд трансформатор пункти мукаммал таъмирланди ва қўшимча 1 дона 100 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, монтаж ишлари бажарилди. Шунингдек, 60 дона мустаҳкам темир-бетон таянч қурилиб, 1,3 км узунликдаги ҳаво электр узатиш тармоқлари янгиланди ва 2,3 км замонавий СИП кабеллари тортилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган бу каби ишлар барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

>>

“Бухоро ҲЭТК” АЖ Ахборот технологиялари бўлими ходимлари ўз касбий маҳоратини оширмоқда.

2020-йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ахборот технологиялари соҳасида кучли кадрлар тайёрлаш ва ушбу соҳани Ўзбекистон Республикаси аҳолиси орасида оммалаштириш имконини берадиган кўплаб лойиҳалар фаол ташкил этилмоқда.

 Белгиланган вазифаларни бажариш ва аҳолининг кенг қатламларига ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Парк ва IT Академияси томонидан “Dubay Future Foundation” билан ҳамкорликда талаб юқори бўлган кўникмаларни бепул ўрганиш имкониятини яратиш мақсадида “Udacity” курслари асосида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“One Million Uzbek Coders” ташаббуси маҳаллий IT таълимини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, шу билан Ўзбекистон аҳолисига нафақат инглиз тилида, балки ўзбек тилида ҳам IT мутахассисликлари учун қулай ва сифатли ўқитиш имконини беради. Лойиҳанинг мақсади IT мутахассислари авлодини ривожлантириш, уларни ахборот технологиялари соҳасида келгусида профессионал иш олиб бориши учун зарур барча воситалар билан жиҳозлашдан иборат.

“One Million Uzbek Coders” – (OMUC) лойиҳаси 4 та йўналишни ўз ичига олади:

  • Android (Google bilan hamkorlikda);
  • Front-end development;
  • Full-stack development;
  • Маълумотларни таҳлил қилиш.

Ҳар бир трек асосий 120 соатлик ёки 12 ҳафталик курсдан бошланади.

Айни пайтда uzbekcoders.uz порталида 69 003 дан ортиқ талабалар рўйхатга олинган, шундан 5 810 таси иккинчи босқичдан ўтди ва курсларни муваффақиятли якунлаганлиги учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Аҳамиятли томони шундаки, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Ахборот технологиялари бўлимида ишловчи барча ходимлар uzbekcoders.uz порталида рўйхатдан ўтиб, “Front-end development” курсининг “Қатнашувчи” ва “Битирувчи” босқичларини муваффақиятли якунлаб, ўз билим ва кўникмаларини ошириш билан бир қаторда тегишли сертификатларга ҳам эга бўлдилар.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

>>

Бўш иш ўринлари (01.06.2021 йил ҳолатида)

   “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ да бўш иш ўринлари тўғрисида 2021 йил 1 июн ҳолатида маълумот

>>
Accessibility