Daily Archives: 12.11.2020

Мақсад сари ҳаракатлар давом эттирилмоқда

Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан корхона балансида бўлган трансформатор пунктларининг ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари навбатма-навбат олиб борилмоқда. Шаҳримиз аҳолисини меъёр даражасидаги узлуксиз электр энергияси билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилган шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари қўлни қўлга бериб, бирлашган ҳолда зиммаларидаги вазифаларни адо этиб келмоқдалар. Ушбу йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Сабаби белгиланган дастурлар ижросини таъминлаш, жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш билан бир қаторда трансформатор пунктларининг том қисмини профнастил қопламаси билан қоплаш ишлари олиб борилди. Бу ўз навбатида ёғингарчилик кунларида трансформатор пунктларида келиб чиқиши мумкин бўлган аварияли ўчишларни олдини олиш ва самарали ишлаши учун хизмат қилади.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

>>
Accessibility