Daily Archives: 20.10.2020

“Пўлотчи” қишлоғи аҳолисининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Когон туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманнинг “Б. Нақшбанд” МФЙ “Пўлотчи” қишлоғи аҳолисини электр энергияси билан таъминлаб келаётган №149 сонли трансформатор пунктига қўшимча равишда 160 кВА қувватга эга бўлган КТПН типидаги трансформатор пункти ўрнатиб берилди.
Ушбу трансформатор пунктини ўрнатиб, монтаж ишларини амалга оширишда 4 дона темир-бетон таянчлар ҳамда замонавий СИП кабелларидан фойдаланилди. Соҳа ходимлари томонидан бу каби ишларнинг амалга оширилишидан мақсад, электр энергияси истеъмолчиларига сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияни етказиб бериш эканлиги билан аҳамиятлидир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

>>
Accessibility