Monthly Archives: Октябр 2020

Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан мавсумга тайёргарлик ишлари давом эттирилмоқда.

Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан шаҳарнинг “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги “Мирзо Усмон” кўчаси ҳамда “Сифат Муний” МФЙ ҳудудидаги “А.Сомий” кўчасини электр энергияси билан таъминловчи №146 ва №1021 сонли трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундан кўзланган асосий мақсад  истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб берган ҳолда мавсумни беками-кўст ўтказишдан иборатдир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

>>

“Пўлотчи” қишлоғи аҳолисининг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Когон туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманнинг “Б. Нақшбанд” МФЙ “Пўлотчи” қишлоғи аҳолисини электр энергияси билан таъминлаб келаётган №149 сонли трансформатор пунктига қўшимча равишда 160 кВА қувватга эга бўлган КТПН типидаги трансформатор пункти ўрнатиб берилди.
Ушбу трансформатор пунктини ўрнатиб, монтаж ишларини амалга оширишда 4 дона темир-бетон таянчлар ҳамда замонавий СИП кабелларидан фойдаланилди. Соҳа ходимлари томонидан бу каби ишларнинг амалга оширилишидан мақсад, электр энергияси истеъмолчиларига сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияни етказиб бериш эканлиги билан аҳамиятлидир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

>>

Бўш иш ўринлари (2020 йил октябр ойи ҳолатида)

>>

“Бухоро ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида

“Бухоро ҲЭТК” АЖ акциядорларининг 2020 йил 5 октябр соат 11:00 да “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг Тошкент шаҳри,  Осиё кўчаси 8-уйда жойлашган маъмурий биносида  ўтказиладиган навбатдан ташқари  умумий йиғилиши тўғрисида эълон (тўлиқ матни рус тилида)

>>
Accessibility